TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1436

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,180Število ogledov
Objavljeno8. maj08. 05. 2026, 07:02
Vsebina

Vsebina objave

Янги илмий нашр: Сиёсий фанларнинг долзарб масалалари диққат марказида! 📚✨ Бухоро давлат университетида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган «Сиёсий фанларнинг долзарб масалалари – 2026: рақамлашув, хавфсизлик ва глобал тенденциялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами чоп этилди. Ушбу тўпламда сиёсий фанларнинг долзарб муаммолари ва жаҳон сиёсати архитектурасида кечаётган ўзгаришлар, сиёсат назарияси, сиёсий фанларни ўқитишда замонавий тадқиқотлар, сиёсий маданият ва мафкура, рақамли асрда ахборот сиёсати, халқаро сиёсий тизимлар ва муносабатлар, миллий хавфсизлик муаммолари, Марказий Осиёда интеграция жараёни ҳамда сифатли таълимни ташкил этишда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланишнинг сиёсий моҳиятига бағишланган илмий мақола ва тезислар ўрин олган. Конференция материалларидан сиёсатшунослар, ижтимоий соҳа мутахассислари, илмий ходимлар, мустақил изланувчилар, докторантлар, талабалар, профессор-ўқитувчилар ҳамда барча қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин. 👇👇👇 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa