Vsebina objave
Германияда керосин танқислиги сабаб авиақатновларнинг оммавий бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилди Германия аэропортлари авиакеросин инқирози туфайли ёзда парвозлар оммавий равишда бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Германия аэропортлари ассоциацияси раҳбари Ралф Байзелнинг WELT нашрига маълум қилишича, энг ёмон ҳолатда айрим аэропортларнинг қуввати 10 фоизга камайиши мумкин. «Барча аэропортлар бўйича ҳисоблаганда, бу 20 миллион йўловчига таъсир қилади», – деди у. Байзелнинг фикрича, бундан энг кўп лоукостерлар ва унча оммабоп бўлмаган сайёҳлик йўналишлари жабр кўриши мумкин. Айрим рейслар бутунлай бекор қилиниши, бошқалари қисқартирилиши, бунинг оқибатида эса чипталар қимматлашиши кутилмоқда. Асосий муаммо – керосин нархининг юқорилигидир: икки ойдан ошиқ вақтдан бери унинг нархи урушгача бўлган даврдагидан икки баравар юқори бўлиб турибди. "Яқин ойларда ҳам вазиятнинг меъёрлашишини кутмаяпмиз. Керосин мавжуд бўлган тақдирда ҳам, кўплаб авиакомпаниялар бундай нархлар билан иқтисодий жиҳатдан фойда кўриб парвозларни амалга ошира олмайди," – деди Байзел. Аэропортлар ассоциацияси энди ҳукуматдан авиация солиғини вақтинча бекор қилишни, келажакда эса уни икки бараварга қисқартиришни сўрамоқда. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa