Vsebina objave
АҚШда Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги трансформациясига бағишланган янги китоб нашр этилди Ушбу асар мамлакат ҳаётида сўнгги йилларда рўй берган тизимли ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг холис таҳлилини ўзида мужассам этган. Асарда жамият ва давлат ҳаётининг турли жабҳаларидаги муҳим жараёнлар кенг қамровда ёритилган. Хусусан, молия ва валюта тизимининг эркинлаштирилиши, меҳнат муносабатлари ва ички миграция тартибларининг такомиллашуви, суд-ҳуқуқ ва пенитенциар тизимдаги ислоҳотлар кенг таҳлил қилинади. Шунингдек, китобда таълим соҳасидаги янгиланишлар, шаҳарсозлик ва кўчмас мулк масалалари, ОАВ фаолияти, ижтимоий ҳимоя тизими ҳамда фуқароларнинг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш борасидаги ўзгаришлар каби мавзулар илмий-оммабоп руҳда баён этилган. Мазкур китоб Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги ўтиш даврини чуқурроқ англаш, бугунги кундаги давлат сиёсати натижаларини баҳолаш ва мамлакатнинг келгуси тараққиёти ҳақида мушоҳада юритиш учун хизмат қилади. Китоб муаллифи: мустақил таҳлилчи Равшан Исамутдинов Amazon.com орқали китоб билан танишиш учун ҳавола: [бу ерга босинг]