TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1466

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,010Število ogledov
Objavljeno13. maj13. 05. 2026, 09:11
Vsebina

Vsebina objave

ҲАРБИЙ-СИЁСИЙ БЛОК (military-political bloc, военно-политический блок) – бирор давлат ёки давлатлар гуруҳига қарши қаратилган, уларни ҳарбий-сиёсий жиҳатдан тийиб туриш ва ҳарбий таҳдидларига қарши курашиш мақсадида тузилган давлатлар иттифоқи. Ҳарбий-сиёсий блокнинг ўзига хослиги, авваламбор, “душман тимсоли”нинг мавжудлиги билан изоҳланади. Мазкур атама икки мафкуравий тизим ҳукмрон бўлган “совуқ уруш” даври учун хусусиятли бўлиб, қарама-қарши ҳарбий-сиёсий блокларнинг курашини ифодалайди. Ҳарбий-сиёсий блоклар, авваламбор, АҚШ ва СССР ҳамда уларнинг иттифоқчилари тимсолидаги ҳарбий таҳдидларни бартараф этишни мақсад қилган. 1949 йилда АҚШ ва унинг иттифоқчилари Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотини таъсис этган. Унга жавобан СССР ва унинг иттифоқчилари Варшава Шартномаси Ташкилотини тузган (1955). Ҳозирда ҳам ҳарбий-сиёсий блок тушунчаси халқаро муносабатлар ва хавфсизлик тадқиқотлари доирасида кенг қўлланиб келинмоқда. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa