TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1469

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,020Število ogledov
Objavljeno14. maj14. 05. 2026, 06:56
Vsebina

Vsebina objave

ҲАРБИЙ-СИЁСИЙ ИТТИФОҚ (military-political alliance, военно-политический союз) – БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ, ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини амалга ошириш мақсадида тузиладиган давлатларнинг шартномавий бирлашмаси. Ҳарбий-сиёсий блоклардан фарқли ўлароқ ҳарбий-сиёсий иттифоқлар аввалдан аниқ душман давлатга қарши туриш учун тузилмайди. Ҳарбий-сиёсий иттифоқнинг бош мақсади аъзо давлатларни ташқи ҳарбий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳисобланади. Ҳарбий-сиёсий иттифоқлар ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан халқаро ташкилот доирасида ёки халқаро шартнома асосида фаолият юритиши мумкин. Ҳарбий-сиёсий иттифоқлар, одатда, минтақавий характер касб этади. Уларга НАТО, КХШТ, АНЗЮС каби ташкилотлар мисол бўлиши мумкин. Ҳарбий-сиёсий иттифоқлар мазмунан БМТ Низомининг VIII боби (“Минтақавий битимлар”) доирасида кўрилмасада, бугунги кунда минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлашнинг муҳим коллектив механизмларидан бирига айланиб бормоқда. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa