TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1474

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,010Število ogledov
Objavljeno15. maj15. 05. 2026, 08:56
Vsebina

Vsebina objave

«Zero» — 11 сентябрь фожиаси ҳақидаги ҳақиқатми ёки катта ёлғон? 11 сентябрь воқеалари нафақат уч минг беайб инсоннинг ёстиғини қуритди, балки дунёнинг геополитик қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборди. Расмий версия айбдорларни шошилинч равишда эълон қилган бўлса-да, Жульетто Кьезанинг ушбу китоби ўша кунги воқеаларнинг "мустаҳкам ҳақиқатлари" аслида пуч эканини фош қилади. Муаллиф дунё ОАВлари амал қиладиган "ноқулай ҳақиқатни тан олмаслик" табусини бузиб, сирли сукут сақланаётган нуқталарга нур таратади. Мутахассислар ва таҳлилчилар гуруҳи томонидан ўтказилган суриштирувлар шуни кўрсатдики, расмий сценарий мантиқий хатолар ва очиқдан-очиқ сохтакорликларга тўла. Мазкур китобда тўпланган фото, видео ва архив ҳужжатлари воқеалар тизими бизга айтилгандек бўлиши мумкин эмаслигини исботлайди. Ҳақиқатга етишиш учун барча шубҳаларни четга суриб, ҳаммасини нолдан – «Зеро» нуқтасидан бошлашга тайёрмисиз? ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa