TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1491

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,160Število ogledov
Objavljenopred 28 dnevi18. 05. 2026, 07:01
Vsebina

Vsebina objave

АНКЛАВ (enclave, анклав) – бошқа давлат ёки давлатларнинг қуруқликдаги ҳудуди билан тўлиқ ўраб олинган давлат ҳудуди ёки унинг бирор қисми. Анклав у тегишли бўлган давлат нуқтаи назаридан эксклав деб ҳам номланади. Ярим анклав деб, одатда, бошқа давлат ёки давлатларнинг қуруқликдаги ҳудуди билан ўраб олинган, бироқ денгизга чиқиш имкониятига эга давлат ҳудудига нисбатан айтилади (масалан, Россия Федерациясининг Калининград вилояти). Анклав у тегишли бўлган давлат ҳудудининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланиб, унинг юрисдикцияси остида бўлади. Марказий Осиё давлатларининг мавжуд анклавлари – Сўх, Шоҳимардон, Тоштепа ва Чўнгара (Ўзбекистон); Ворух, Қалача ва Сарвак (Тожикистон) – Фарғона водийсида жойлашган. Сарвак Ўзбекистон қолган барча анклавлар эса Қирғизистон ҳудуди билан қуршаб олинган. Сўх (тумани) минтақадаги энг катта анклав ҳисобланади. Унинг ҳудуди 325 кв. км.ни, аҳолиси эса 80 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Анклавларнинг мавжудлиги минтақа давлатларининг ўзаро муносабатларига таъсир кўрсатади. Бундай ҳолат, хусусан, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилишда, хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш (мисол учун, ҳарбий қисмларни анклав ҳудудига жойлаштириш)да, анклавни мамлакатнинг асосий қисми билан боғловчи транспорт йўлаги ҳамда сув манбаларидан фойдаланишда кузатилади. Қайд қилиб ўтилган ҳолатлар, одатда, алоҳида олинган давлатлараро ёки ҳукуматлараро шартномалар билан тартибга солинади. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И.Бобоқулов. – Тошкент, 2025 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa