Vsebina objave
БРЕЖНЕВ ДОКТРИНАСИ (Brezhnev doctrine, доктрина Брежнева) – собиқ Иттифоқ ҳукуматининг куч ишлатишга оид халқаро ҳуқуқий қараши. Ушбу тушунча 1968 йилда Варшава шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг Чехословакияга интервенциясидан кейин кенг қўллана бошлаган. Доктрина сиёсий тизимни сақлаб қолиш учун давлатларнинг ички ишларига зўравонлик билан аралашиш ҳуқуқини оқлайди. Унга мувофиқ, агар бирор давлатнинг “социалистик ютуқлари” ички ва ташқи таъсир натижасида таҳдид остида қолса, бошқа социалистик мамлакатлар томонидан ушбу таҳдидни бартараф этиш (жумладан, куч ишлатиш орқали) нафақат уларнинг ҳуқуқи, балки мажбуриятидир. Мазкур доктрина Ғарб мутахассислари томонидан “халқаро ҳуқуқ нормаларини синфий кураш қоидаларига бўйсундирилиши” тарзида таърифланади. Бироқ Брежнев доктринаси ушбу маънода ягона эмас. Доктрина мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифаларига кўра АҚШ ҳукуматининг қатор ташқи сиёсий доктриналари билан ҳамоҳангдир. Хусусан, Жонсон доктринаси (“Бир Кубанинг ўзи етарли”,“One Cuba is enough”) Монро доктринасининг мантиқий давоми бўлиб, АҚШнинг Доминикан Республикаси (1965) ва Гренадага (1983) қарши куч ишлатишини оқлайди. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И.Бобоқулов. – Тошкент, 2025 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa