Vsebina objave
КИБЕРХАВФСИЗЛИК (cybersecurity, кибербезопасность) – кибермакон, яъни компьютер тизими яратган виртуал маконнинг хавфсизлиги. “Виртуал макон” ибораси илк бор 1982 йилда ёзувчи Уильям Гибсон томонидан компьютерлар “олами” ва уларни ўраб турган жамиятни тавсифлаш учун қўлланган. Киберхавфсизлик ёки ахборот-техникавий хавфсизлик ахборот хавфсизлигининг таркибий қисмини ташкил этиб, кибертаҳдидларни аниқлаш ва уларга қарши самарали курашишга оид комплекс техникавий, инфраструктуравий ва ҳуқуқий чораларни ифодалайди. Давлат фаолияти ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини компьютерлаштириш ва рақамлаштириш шароитида шахс, жамият ва давлат манфаатларига кибермаконнинг таъсири кучайиб бормоқда. Миллий хавфсизликка оид қонунчилик ва концептуал ҳужжатларда кибержиноятлар, кибертерроризм, киберҳужум, киберурушлар каби хавф ва таҳдидлар белгилаб қўйилган. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И.Бобоқулов. – Тошкент, 2025 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa