TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #1514

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,020Število ogledov
Objavljeno23. maj23. 05. 2026, 07:02
Vsebina

Vsebina objave

«ПОЛИС. Политические исследования» журналининг 2025 йилдаги 1-сони👇👇👇 Сиёсий фанлар ва халқаро муносабатлар соҳасида нуфузли илмий нашрлардан бири саналган «Полис» журналининг 2025 йил 1-сонида жаҳон сиёсати, халқаро тизим трансформацияси ва замонавий сиёсий жараёнларнинг парадоксал жиҳатларига бағишланган долзарб мақолалар чоп этилган. Ушбу соннинг марказий мавзуси – янги дунё тартибининг шаклланиши, глобал кучлар мувозанати ва сиёсий онтологиянинг замонавий талқинлари ҳисобланади. Ушбу сонда академик В.Г. Барановскийнинг “Янги жаҳон тартибининг шаклланиши ҳақида” номли таҳлилий мақоласи алоҳида ўрин эгаллайди. Бундан ташқари, журналда фуқаролик жамияти ва ННТлар фаолияти, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш сиёсати, Ҳиндистоннинг глобал стратегияси, миграциянинг ташқи сиёсатдаги ўрни ҳамда Польшадаги консерватив миллатчиликнинг трансформациясига оид тадқиқотлар ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, Жанубий Африка сиёсий элитасининг Россия ҳақидаги қарашлари ижтимоий тармоқлар таҳлили асосида ўрганилган. Журналнинг мазкур сони геосиёсий ўзгаришлар, халқаро хавфсизлик, сиёсий назария ва глобал бошқарув масалаларига қизиқувчи тадқиқотчилар, сиёсатшунослар ҳамда таҳлилчилар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Агар сиз замонавий халқаро муносабатлар ва сиёсий жараёнларни илмий ёндашув асосида англашни истасангиз, «Полис» журналининг ушбу сони сиз учун айни муддао! «ПОЛИС. Политические исследования» журналининг 2025 йил 2-сони ҳақидаги маълумотлар ўтган йилнинг 4 ноябрь, 3-сони эса 6 ноябрь кунлари каналимиз постларида берилган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa