TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #164

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi708Število ogledov
Objavljeno17. sep.17. 09. 2025, 05:04
Vsebina

Vsebina objave

ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИК ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИК (international security, международная безопасность) – хавфсизликнинг мустақил даражаси; умумий тинчликни бузиш ёки халқлар хавфсизлигига қаратилган ҳар қандай шаклдаги таҳдидларни бартараф этишга қартилган давлатлараро муносабатларнинг ҳолати; давлатларнинг суверен ривожланиши учун энг мақбул бўлган халқаро ҳуқуқий, сиёсий, ташкилий ва бошқа шарт-шароитларни яратиш имкониятини берувчи халқаро муносабатларнинг ҳолати. Сиёсий реализм тарафдорлари халқаро хавфсизликни давлатлараро муносабатларда кучлар мувозанатининг таъминланганлиги билан изоҳлайди. БМТ Низоми қоидаларига мос келувчи халқаро ҳуқуқий таърифга кўра, халқаро хавфсизлик – бу ҳар қандай шаклда бўлишдан қатъи назар, умумий тинчлик ва халқлар хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этувчи давлатлараро муносабатларнинг ҳолати. Халқаро хавфсизлик давлатлар ҳамжамияти аъзоларининг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принципларига риоя қилишига асосланади ҳамда халқаро ҳуқуқий воситалар тизими орқали таъминланади. БМТ универсал коллектив хавфсизлик тизими сифатида халқаро хавфсизликни таъминлашда марказий ўрин тутади. 👉🏻@uz_sfa