TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
БМТНИНГ ИХТИСОСЛАШГАН МУАССАСАЛАРИ БМТнинг ихтисослашган муассасалари – бу универсал характерга эга бўлган, ҳар қандай давлат учун очиқ, давлатлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларни мувофиқлаштириш учун махсус битимлар воситасида БМТ билан алоқага кирган халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотлардир. Айни пайтда ихтисослашган муассасалар ўз мақсад ва вазифалари, ташкилий тизимлари ва органлари ваколатларини белгилаб берувчи ўз таъсис актлари асосида тузилган ва амал қилаётган мустақил халқаро ташкилот деган мақомни тўла сақлаб қоладилар. БМТнинг ихтисослашган муассасалари сони 17 та бўлиб, каналимизда улар билан Сизларни таништириб борамиз! 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa