TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #174

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi686Število ogledov
Objavljeno19. sep.19. 09. 2025, 11:03
Vsebina

Vsebina objave

“ҲУКУМАТ СОАТИ” НИМА? Ҳукумат соати – парламент мажлисида ҳукумат аъзолари ва бошқа мансабдор шахсларнинг депутатлар саволларига жавоб бериши учун ажратилган вақт. Бу парламент назоратини амалга оширишнинг бир шакли ҳисобланади. Мунтазам равишда ўтказилади. Унинг даврийлигини палатада қабул қилинган ички низом белгилайди. «Ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Бош вазир билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан белгиланади. Вазирлар Маҳкамаси саволлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда «ҳукумат соати»да Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди. «Ҳукумат соати» якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилиниши мумкин. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa