Vsebina objave
БУ МАШҲУР ИБОРАНИНГ ТАРИХИ «Ким ахборотга эга бўлса – у дунёга эга бўлади» машҳур ибораси бугунги кунда сиёсатчилар, молиячилар, журналистлар ва илмий доиралар томонидан кенг қўлланилади. У замонавий ҳаётда ахборотнинг беқиёс аҳамиятини яна бир бор намоён этади. XIX асрдаги машҳур молиявий магнат Натан Ротшильд номи билан боғлиқ ривоятга кўра, у Наполеоннинг Ватерлоо жангида мағлуб бўлгани ҳақидаги хабарни қолганлардан олдин билган. Шундан фойдаланиб, у аввало Лондон биржасига ўз акцияларини сотган, ортидан ҳамма сотишга тушган ва нархлар кескин пасайган. Шу пайтда Ротшильд агентлари арзон акцияларни оммавий сотиб олишган. Бир кундан кейин ғалаба ҳақидаги расмий хабар келганда эса нархлар яна кўтарилиб, Ротшильд катта бойликка эга бўлган. Бу воқеа ҳақиқатдан тўлиқ исботланмаган бўлса-да, «Ким ахборотга эга бўлса – у дунёга эга бўлади» деган машҳур ибора тарихда Ротшильд номи билан боғланиб қолди. 📌Ахборот – сиёсатда ҳам, иқтисодда ҳам, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида энг кучли қуролдир. 📊Тезкор ва тўғри маълумот – муваффақият калитидир. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa