Vsebina objave
БМТ ТИЗИМИГА КИРУВЧИ ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИ Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) – аъзо-давлатлар ўртасида халқаро савдони либераллаштиш ҳамда савдо ва сиёсий муносабатларни тартибга солиш мақсадида 1995 йилда ташкил этилган халқаро иқтисодий ташкилот. БМТ тизимига кирувчи мазкур ташкилот жаҳон савдоси қоидаларини ишлаб чиқиш йўли билан давлатлар савдо сиёсатига таъсир кўрсатиш, савдо муносабатларини эркинлаштирадиган ва қатъий тартиб-қоидага соладиган музокаралар учун йиғилишлар ўтказиш, давлатлараро савдода юзага келадиган низоларни ҳал қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради. ЖСТ фаолияти аъзо мамлакатларнинг ўзаро манфаатларини турли тадбирлар (асосан бож имтиёзлари, тўсиқлари ва бошқалар)ни қўллаш билан ҳимоя қилишга қаратилган. Аъзо мамлакатлар ЖСТ талабларини бажариш билан бирга ташкилотнинг бошқа аъзоларига савдода мумкин қадар қулайлик бериш режимини (биринчи навбатда бож тарифларини пасайтириш) қўллайди, ўз ички бозорини чет эл корпорациялари учун очиқ қилиш мажбуриятини олади. 👉🏻батафсил танишиш учун 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa