TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
ЎЗБЕКИСТОН – БМТ АЛОҚАЛАРИ Ўзбекистон 1992 йил 2 март куни БМТнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди. 1993 йил 24 октябрда Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилди. Ўзбекистон ва БМТ ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, таҳдидларга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда пандемиялар даврида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш, экологик муаммоларни бартараф этиш, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ва бошқаларни келтириш мумкин. Бугунги кунда БМТнинг 20 дан ортиқ дастурлари Ўзбекистонда фаолият олиб бормоқда. 👉🏻 батафсил танишиш учун 👉🏻@uz_sfa