TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #190

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,140Število ogledov
Objavljeno22. sep.22. 09. 2025, 08:37
Vsebina

Vsebina objave

Эстония Мудофаа вазирлиги 19 сентябрь куни Россияга тегишли 3 та МИГ-31 қирувчи самолёт мамлакат самовий ҳудудига рухсатсиз кириб, 12 дақиқа давомида парвоз қилганини маълум қилди. Шу куннинг ўзида Россия Мудофаа вазирлиги МИГлар Эстониянинг самовий ҳудудини бузмаганини, улар Карелиядан Калининградга режали парвозни амалга оширганини, парвоз халқаро нормалар мувофиқ Болтиқ денгизи устидаги нейтрал сувлар узра кечганини билдирди. 1944 йилги Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенциясига мувофиқ, самовий ҳудуд – мамлакат ҳудуди, шу жумладан қуруқлик, ҳудудий ва ички сувлари устидаги Ер атмосфераси қисми бўлиб, мамлакат унинг устидан тўлиқ суверенитетга эга. БМТнинг 1982 йилги Денгиз ҳуқуқи бўйича конвенциясига кўра, ҳудудий сувлар – мамлакатга ёндош денгиз ҳудуди бўлиб, унинг кенглиги энг яқин соҳилдан 12 денгиз миля (22,2 км) масофагача бўлган ҳудудларни ўз ичига олади. Ушбу ҳудуд ҳам мамлакатнинг тўлиқ суверенитети остидадир. 12 денгиз милясидан сўнг 200 миля масофагача эксклюзив иқтисодий зона (ЭИЗ) деб аталади. Мамлакат унинг устидан суверенитетга эга эмас, аммо ушбу сувлардаги иқтисодий ресурслар фақатгина унга тегишли бўлади. 200 милядан сўнг халқаро сувлар (норасман – “нейтрал сувлар”) бошланади ва у ҳаммага тегишли. Болтиқ денгизи нистабан тор бўлгани учун унда “нейтрал сувлар” деярли йўқ. Мамлакатларга тегишли ЭИЗлар ўзаро бир-бирига киришиб кетган. Шу сабабли, қирғойбўйи давлатлари ўзаро (асосан икки томонлама) келишув асосида ЭИЗларга нейтрал мақомини беришган. Хулоса: қирувчилар ҳаракатининг ҳақиқий координаталарисиз ушбу масалага аниқ ҳуқуқий баҳо бериш мумкин эмас. Шундай бўлса-да, Эстония ҳудудига бундай яқин масофада ҳарбий парвоз амалга ошириш халқаро муносабатларда маъқулланмайдиган амалиёт.