Vsebina objave
БМТ ТИЗИМИГА КИРУВЧИ ЖАҲОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТАШКИЛОТИ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) – ҳамма халқларнинг иложи борича соғ-саломат бўлишига эришиш учун ўта хавфли касалликларга қарши курашиш, халқаро санитария қоидаларини ишлаб чиқиш, ташқи муҳит санитария ҳолатини яхшилаш ва бошқа шу каби вазифаларни бажариш мақсадида тузилган халқаро ҳукуматлараро ташкилот. Мазкур ташкилот турли касалликларга қарши кураш олиб боради, уларни тугатиш тадбирларини кўради, атроф-муҳит муҳофазаси, юқумли ва юқумсиз касалликларга қарши кураш учун халқаро стандартлар белгилаш, дори моддалар сифати ва қўшимча таъсири ҳамда наркотик моддалар устидан халқаро назорат ўрнатиш, тиббиёт фанининг энг муҳим масалалари (токсикология, фармакология, атроф-муҳит гигиенаси ва б.) бўйича ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқотларни координациялаш ва уларни ўтказишга кўмаклашиш каби вазифаларни бажаради. Айниқса, глобал пандемия даврида ташкилотнинг аҳамияти ортиб, у кўплаб давлатларга вакциналар етказиб беришда катта ишлар амалга оширди. ЖССТ 1946 йилда тузилган, 1948 йилдан БМТнинг ихтисослашган муассасаларидан бири сифатида иш олиб боради. Қароргоҳи Женева шаҳрида (Швейцария). Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 1995 йилдан фаолият олиб боради. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa