Vsebina objave
ҚАТАРГА ҲУЖУМНИНГ ОҒИР БАДАЛИ ЁҲУД ИСРОИЛНИНГ ДАХШАТЛИ ТУШИ 17 сентябрь куни Покистон ва Саудия Арабистони ўртасида тарихий битим - ўзаро мудофаа тўғрисидаги пактни имзолади. Натижада НАТОга ўхшаш яна бир бирлик юзага келди, Саудия Покистоннинг ядровий ҳимоясига эга бўлди. Тарихий ремарка: 1971 йилда Хиндистон билан урушда енгилгач, Покистон ядро қуролига эга бўлишга қатъий қарор қилди ва 1998 йилда илк атом бомбасини синовдан ўтказди. Бу вақт давомида Ғарб мамлакатлари иқтисодий санкциялар орқали ядровий дастурни тўхтатишга уринишди, бироқ Исломобод Саудия Арабистонининг молиявий ёрдами билан дастурни давом эттира олди. Шу сабабли, покистонликлар бомба тайёр бўлгач, уни норасман "Ислом дунёси бомбаси" деб аташган. Нега пакт энди имзоланди? Шиа-сунний қарама-қаршилиги сабабли Саудия Арабистони ўзи учун фақат Эронни рақиб кўрарди. Покистон ва Эрон ўртасида эса муносабатлар ёмон эмас эди. Яъни, манфаатлар кесишмаган. Ҳозир эса Эронда ядровий дастур даргумон, мамлакат кучсизланган, Саудия билан ўзаро алоқалар эса дўстона тус ола бошлаган. Аммо ўртага Эрондан-да “хавфлироқ” янги куч чиқди - Исроил. Қатарга ҳужум Яқин Шарқдаги хавфсизлик архитектурасини бутунлай ўзгартириб юборди. Энди нима бўлади? Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро мудофаа пакти сиёсий прецедентга айланиш эҳтимоли катта. Минтақа нотинч бўлгани сайин ундаги араб мамлакатлари бирин-кетин Покистон "ядровий соябони" остига киришга интилишлари табиий. Фаластиннинг Буюк Британия, Австралия ва Канада томонидан тан олиниши, юқоридаги пакт фонида Исроил учун ўтган ҳафтани чин маънода дахшатли тушга айлантирди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa