Vsebina objave
ИНТЕРПОЛ ИНТЕРПОЛ – жиноятларни рўйхатга олиш халқаро маркази бўлиб, у жиноятчилар, жиноятларда гумон қилинувчилар, бедарак йўқолганлар ва ўғирланган бойликларни халқаро миқёсда қидириш ишларини мувофиқлаштиради. Ташкилотга 1923 йилда Вена (Австрия) шаҳрида асос солинган. Унинг номи инглизча Interpol – International criminal police organization – Халқаро жиноят полиция ташкилотининг барча тиллар учун қисқартирилган умумий номи. Ҳозирги номи манзилни қисқа қилиб ифодалаш тарзида 1947 йилда пайдо бўлган. 1949 йилда БМТ унга расмий равишда халқаро ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилот мақомини берди. ИНТЕРПОЛнинг амалдаги устави 1956 йилда кучга кирган. ИНТЕРПОЛнинг олий органлари Бош ассамблея, Ижроия қўмита ва Бош котибият ҳисобланади. Ташкилотнинг доимий қароргоҳи Франция қилиб белгиланган. Ўзбекистон ИНТЕРПОЛга 1994 йилда аъзо бўлган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибида ташкилотнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси тузилган. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa