TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #233

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,000Število ogledov
Objavljeno29. sep.29. 09. 2025, 15:15
Vsebina

Vsebina objave

28 сентябрь куни Молдовада парламентга сайлов бўлиб ўтди. Шу куни “Телеграм” мессенжери асосчиси Павел Дуров ўта қизиқ пост қолдирди. Унинг айтишича, Франция махсус хизматлари унга Молдовага оид “муаммоли” каналлар рўйхатини бериб, уларни ўчириб ташлашни сўраган. Дуровнинг реакцияси эса қуйидагича бўлди: Бу каналларнинг деярли барчаси қонуний ва қоидаларимизга батамом мос эди. Уларни бир нарча бирлаштириб турарди – француз ва молдавия ҳукуматларига маъқул бўлмаган сиёсий позицияларда эдилар. Дуров ўтган йили ҳам шунга ўхшаш баёнот берганди: 2024 йилги президент сайлови олдидан француз разведкаси ундан Молдова ҳукуматига баъзи телеграм-каналларни цензуралашда ёрдам беришини сўраган. Собиқ совет республикаси ва Францияни нима боғлаб туради? Бир сўз билан айтганда – Руминия. Молдованлар ва руминлар шу қадар бир-бирига яқин қардошларки, уларни Ғарб сиёсатшунослари "опа-сингиллар"га қиёслайдилар. Баъзи фактлар бу фикрни тасдиқлашга ёрдам беради: - Молдова аҳолисининг ярмидан кўпи Руминия фуқаролигига эга. Сиёсий элитада бу кўрсаткич 80 фоизгача етади. - Президент Мая Санду ҳам икки фуқароликка эга – Молдова ва Руминия. - 2023 йилда Молдовада давлат тили молдован тилидан румин тилига ўзгартирилган (Молдован ва румин тиллари деярли бир хил, Америка ва Британия инглиз тилларидек, лаҳжада бироз фарқ бор). - Ташқи савдо, нефть-газ, электр энергияси, инвестициялар – деярли барча иқтисодий йўналишларда Руминия энг йирик ҳамкор давлат. Руминия 19-асрдан бери Франция билан “ака-сингил”. Бу асрда Франция қудратли империя, француз тили ва маданияти эса барча халқлар учун эталон эди. Усмонли империясидан мустақил бўлиш ва руминлар давлатини тузишда сиёсий элита айнан француз йўлини танлади. Бошқа томондан, румин тили ҳам, француз тили ҳам роман тиллари оиласига киради, замонавий румин тилидаги 20-30 фоиз сўзлар француз тилидан бевосита ёки билвосита ўзлаштирилган. Грамматика ва тил асослари жуда ўхшаш. Хулоса Франция ва Руминия "ака-сингил" бўлса, демак Молдова ҳам Франциянинг "кичик синглиси" саналади. Яъни, геосиёсатни четга суриб турсак, бу икки давлатни ўзаро алоқалар эмас, балки Руминия воситачилиги боғлаб туради. Ҳа айтганча, бу уч “қардош” давлатнинг байроқлари ҳам жуда ўхшаш. 🇫🇷🇷🇴🇲🇩 👉@uz_sfa