TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТАНЛАГАН БОШ ВАЗИР Сунъий интеллект ҳаётимизнинг барча жабҳаларига, жумладан сиёсий жараёнларга ҳам кириб келмоқда. Непалдаги сиёсий инқироздан кейин вақтинчалик бош вазир лавозимига кўрилган тўрт номзод орасидан нейротармоқ собиқ бош судья — 73 ёшли Сушила Каркини энг муносиб шахс сифатида тавсия этди. У тайинлангандан кейинги дастлабки оммавий чиқишида, мамлакатда сайланган ҳукумат шаклланиши биланоқ, олти ойдан сўнг ўз лавозимини топширишини ишонч билан маълум қилди. Непалдаги янги сайловлар келаси йил 5 март куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. 👉🏻@uz_sfa