TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
Агар шоҳ саройидан тез-тез фармон ёзилиб, юбортириб турилса, унга хурмат ҳам шунча кам бўлади. Хулоса бундоғким, зарурат бўлмаса, олий мажлисдан ҳеч нима ёзилмайди. Фармоннинг хурмати ва куч-қуввати шундай бўлиши керакки, ижро этилмагунча уни хеч ким қўлидан қўйиши керак эмас. Агарда унинг ижроси чўзилиб кетганлиги тўғрисида хабар етса, ундай кишига, агар у яқинларидан бўлса ҳам, жазо берилади. Подшоҳ амри албатта ижро этилиши ва унга жиддий муносабатда бўлиниши билан бошқалардан фарқ қилади. 👉🏻@uz_sfa