TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #248

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,020Število ogledov
Objavljeno3. okt.03. 10. 2025, 14:05
Vsebina

Vsebina objave

“АҚЛ МАРКАЗИ” “АҚЛ МАРКАЗИ” (think tank, “мозговой центр”) – сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, илмий ва бошқа соҳаларга оид муҳим муаммоларнинг ечими бўйича ғоялар ва эксперт тавсияларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи ташкилот, кенгаш, гуруҳ ёки муассаса; тармоқлараро ижодий ёндашувни талаб этувчи маълум амалий муаммони таҳлил этиш мақсадида экспертларни жалб этиш асосида фаолият юритувчи ҳукумат ва ноҳукумат ташкилот. Глобал муаммолар, замонавий халқаро сиёсат ва давлатлараро муносабатларнинг мураккаб табиати сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида “ақл марказлар”ининг ўрни ва ролини янада оширди. Давлат ва ҳукумат бошлиқлари ҳамда тегишли давлат органлари ҳузурида ихтисослашган “ақл марказлари”ни тузиш амалиёти кенг йўлга қўйилди. Ушбу тузилмаларнинг фаолияти миллий хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш жараёни билан ҳамоҳанг тарзда ривожланиб борди. Ғоялар – “ақл марказлари” фаолиятининг энг асосий “хомашё”сидир. Ўзбекистонда фаолият юритаётган етакчи ҳукумат ва ноҳукумат “ақл марказлари” қаторига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, Марказий Осиё халқаро институти, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Илғор халқаро тадқиқотлар маркази, “Юксалиш” ҳаракати ҳамда “Маъно” ва “Билим карвони” каби тадқиқот марказларини киритиш мумкин. 👉🏻@uz_sfa