Vsebina objave
ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ ЎТКАЗИШ ВАҚТИ ҚАЧОН? Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади, бундан ушбу Конституцияда назарда тутилган муддатидан илгари сайлов ўтказиш ҳоллари мустасно. (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 128-модда) P.S.: Кўплаб давлатларда куз мавсуми сайловлар учун кенг қўлланади: иштирок даражаси, логистика ва шаффофлик нуқтаи назардан қулай тажриба шаклланган. Бу барқарор об-ҳаво, иш жараёнининг одатий ритми, тартиб-интизом, кузатув ва жамоат хавфсизлигини яхшироқ таъминлаш, шу билан бирга харажатларнинг камлиги билан изоҳланади. 👉🏻@uz_sfa