TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #273

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi864Število ogledov
Objavljeno9. okt.09. 10. 2025, 07:05
Vsebina

Vsebina objave

8 октябрь куни Россия Давлат думаси АҚШ билан 2000 йилда имзоланган қуролбоп плутонийни утилизация қилиш ҳақидаги келишувни бекор қилди. Маълумот учун: қуролбоп плутоний – ядро қуролини тайёрлашда ишлатиладиган плутонийнинг 239-изотопи. Шартномадан мақсад нима эди? АҚШ ва Россия ўртасида 1991, 1993, 2002 ва 2010 йилларда Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш шартномалари имзоланган. Унга кўра томонлар ўз ядровий арсеналини белгиланган миқдоргача қисқартиришлари лозим эди. Лекин, бу орада тушуниб етишдики, ядровий каллаклар демонтаж қилингани билан, улардан ажратиб олинган портловчи модда – плутоний асосида янги каллаклар ясаб олиш қийин иш эмас. Шу сабабли, Вашингтон ва Москва жами 34 тонна плутонийни АЭС учун ёқилғи (уранга қўшилади) ҳолатига ўтказиш ва шу йўл билан унинг қуролсозликда қайта ишлатилмаслигини таъминлашга келишдилар. Келишув қачон ва нега бузилди? 2010 йилларда. Плутонийни ёқилғига айлантириш учун Россия Краснояр ўлкасида, АҚШ эса Жанубий Каролинада завод қуришга киришади. Ҳаммаси шундан бошланди. Руслар қурган завод “Росатом”, яъни давлатга қарашли бўлса, америкаликлар қурилишни хусусий секторга топширди. АҚШда дастлаб лойиҳа 4-5 млрд долларга баҳоланган бўлса, қурилиш давом этгани сари қиймат ҳам шишиб борди ва 2016 йилга келиб 17 млрд долларга етди. Рақамларни ошириб гапиришни хуш кўрувчи Д.Трамп маъмурияти 2018 йилда лойиҳа қиймати 50 млрд.га етиб борганини билдирган. 2013-2014 йилларда АҚШда лойиҳа битмаган, Оқ уй эса Москвага плутонийни бошқа йўл билан утилизация қилиш (ерга кўмиш) таклифи билан чиқди. 13-14 йиллик узоқ муддат давомида завод ишга тугмаганини кўрган руслар бу ҳолатни келишувнинг жиддий бузилиши деб баҳолайди ва кўмилган плутонийнинг қайта қуролга айлантирилмаслигини кафолатлаш учун уни ёқилғига айлантиришни талаб қилади. Бу орада Қрим воқеалари юз беради, АҚШ санкциялар қўллайди, россиялик мутахассисларни ядровий объектларга киритмай қўяди. Аксарият ўзаро келишувлар музлайди. 2016 йилда Россия президенти В.Путин келишувни тўхтатиб туриш тўғрисида фармон чиқаради. 2018 йилда эса АҚШ ҳам завод қурилишини молиялаштиришдан узил-кесил воз кечади. Хулоса 8 октябрь куни бекор қилинган келишув, АҚШдаги завод нархининг муттасил оширилиши оқибатида ҳеч қачон тўлақонли ишламаган. Ҳуқуқий жиҳатдан ҳам 2016 йилдан бери таъсирга эга эмас эди. Думанинг бу ҳаракатини эса АҚШнинг Украинага “томагавк” ракеталарини бериши борасидаги дискурс фонидаги сиёсий мессеж деб қабул қилиш мумкин. P.S.: сўнгги маълумотларга кўра, ядровий зарядни зарарсизлантириши лозим бўлган заводлар ҳозирда 180°га тескари фаолият – ядровий зарядлар ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. 👉🏻@uz_sfa