Vsebina objave
Президентимизнинг “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитдаги нутқи ... Терроризм, экстремизм, радикализм, уюшган жиноятчилик, одам савдоси ва наркотрафикларга қарши курашда махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг яқин ҳамкорлигини янада кенгайтириш муҳим, деб ҳисоблаймиз. ... Янги кибертаҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича биргаликда чора-тадбирларни ишлаб чиқишни таклиф этамиз. ... Афғонистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ушбу мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий эттиришга кўмаклашиш бўйича ёндашувларни мувофиқлаштириш мақсадида юқори даражадаги маслаҳатлашувларни ўтказиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф этамиз. Хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик, ушбу мамлакатда барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ушбу учрашувлар кун тартибига киритилиши мумкин. 👉🏻батафсил танишиш учун: 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa