TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
⚡️Мадагаскар президенти самолётда мамлакатдан қочиб кетди. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Мадагаскар президенти Радзуэлина Франция ҳарбий самолётида мамлакатни тарк этган. Маълум қилинишича, президентнинг эвакуациясини Макрон уюштирган. Мадагаскарда намойишлар 25 сентябрь куни бошланган. Уларни сентябрь ойида Непал ва Кенияда ўтказилган "Z авлод норозилик ҳаракатлари" илҳомлантирган. Мадагаскардаги норозиликлар сув ва электр энергияси етишмаслиги сабабли юзага келган. Ҳозирда намойишчилар Мадагаскар президентининг истеъфога чиқишини, намойишчиларга нисбатан зўравонлик учун кечирим сўрашини, парламент ва сайлов комиссиясини тарқатиб юборишини талаб қилмоқда. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa