TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #309

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,330Število ogledov
Objavljeno16. okt.16. 10. 2025, 07:01
Vsebina

Vsebina objave

RAND — дунёдаги энг нуфузли “ақл маркази” 🧠 RAND – АҚШ сиёсий қарорларини ишлаб чиқишга кўмаклашувчи нодавлат “Ақлий маркази” бўлиб, 80 йил аввал ташкил этилган. Бу марказ давлат сиёсати, миллий хавфсизлик, мудофаа, соғлиқни сақлаш ва иқтисодий ислоҳотлар соҳаларида ҳукуматга илмий асосланган таҳлил ва тавсиялар беради. RAND моделлари ядро стратегияси, ташқи сиёсат ва давлат дастурларини режалаштиришда ҳал қилувчи роль ўйнаган. Бугун RAND – 1800 дан ортиқ мутахассисни бирлаштирган, АҚШ ва бошқа 7 та давлатда филиаллари мавжуд глобал марказ бўлиб, унинг бир йиллик бюджети 2024 йилда – 514 миллион долларни ташкил этган. Унинг асосий вазифаси — АҚШ ҳукумати ва халқаро ташкилотлар учун илмий асосланган қарорлар тайёрлаш. RAND таҳлиллари жамоат саломатлиги, таълим, меҳнат бозори, миллий хавфсизлик ва сиёсатда муҳим аҳамият касб этади. RAND ҳатто ўзининг Фредерик Парди номли Олий мактабига ҳам эга – бу ерда 25 мамлакатдан келган талабалар таҳсил олади. P.S. Бугунги кунда АҚШда 1800 дан ортиқ (фақат Massachusets штатида 177 та) ва бутун дунё бўйлаб 6500 дан ортиқ таҳлил марказлари фаолият кўрсатмоқда. Дунёнинг етакчи «Ақл марказ»лари: Услубий қўлланма. – Тошкент: “Complex Print” нашриёти, 2025. – 180 бет.