TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #321

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi943Število ogledov
Objavljeno19. okt.19. 10. 2025, 05:22
Vsebina

Vsebina objave

⚡️ АҚШда миллионлаб одамлар Трампга қарши норозилик намойишларига чиқди. Американинг 2600 дан ортиқ шаҳарларида "Қироллар керак эмас" шиори остида кенг кўламли намойишлар бошланди. Иштирокчилар Трамп маъмуриятининг, уларнинг фикрича, авторитар чораларига қаршилик билдирмоқда. Ташкилотчилар миллионлаб намойишчилар қатнашишини кутмоқда – энг йирик акциялар Вашингтон, Нью-Йорк ва Чикагода ўтказилмоқда. Камига етмагандек, намойишларни баъзи Европа шаҳарлари, жумладан, Рим, Мадрид ва Берлин ҳам қўллаб-қувватламоқда. Намойишлар ҳукумат фаолияти тўхтатилиши фонида бўлиб ўтмоқда. P.S.: Дунёда урушларни тўхтатиб, тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилаётган Дональд Трампни Нобель мукофотига тақдим этишмоқда. Бироқ АҚШ демократлари унинг бу ҳаракатларини авторитар ёндашув ва босим чоралари билан амалга оширмоқда, деб айбламоқда. Америка, гўёки, сеҳрли диёр — барчаси бир вақтнинг ўзида ҳам тинчлик, ҳам низо билан қопланган. 👉🏻@uz_sfa