TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #336

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi853Število ogledov
Objavljeno22. okt.22. 10. 2025, 07:10
Vsebina

Vsebina objave

Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби кўриб чиқилди. Қонунчилик палатаси мажлисида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига йўлланган кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни бошқаришдаги қонунбузарликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги парламент сўровига жавоб муҳокама қилинди. Айни вақтда республика бўйича 1,5 млндан ортиқ хонадондан иборат 44 280 та кўп квартирали уйлар мавжуд. Шундан 39 859 та уйларга 971 та бошқарувчи ташкилотлар, 851 та уйларга 241 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Ҳозирда кўп қаватли уйларнинг туташ ҳудудларида 9 937 та болалар майдончаси, 2 385 та умумий фойдаланишдаги ҳожатхона, 285 минг пагонаметрга яқин ирригация тармоғи ҳамда 7,8 млн. м² бетон йўлаклар мавжуд. 2025 йилда олиб борилган назорат тадбирлари давомида кўп квартирали уйларга туташ ерларда 1 952 та ноқонуний қурилиш ҳолати аниқланган. Улардан 738 таси жойида бартараф этилган бўлса, қолган 1 214 та ҳолат юзасидан судларга даъво аризалари киритилган. Шунингдек, бу йилнинг 9 ойи давомида вазирликка жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 1 807 та мурожаатнинг аксарияти кўп квартирали уй-жойларни бошқариш органларидан эканлигидан кўриниб турибди, ушбу йўналишда кўплаб муаммолар мавжуд. Шундан келиб чиқиб, депутатлар томонидан мазкур масала юзасидан доимий парламент назорати олиб борилиши зарурлиги қайд этилди. 👉🏻@uz_sfa