TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #346

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,030Število ogledov
Objavljeno24. okt.24. 10. 2025, 02:25
Vsebina

Vsebina objave

ЯНГИ ТУШУНЧАЛАР: “ЭЛЕКТРОН ФУҚАРО” НИМА ДЕГАНИ? Электрон фуқаро – бу рақамли муҳитда ўз ҳуқуқ ва бурчларини амалга оширадиган, электрон ҳукумат ва жамоат институтлари билан онлайн мулоқот қиладиган замонавий фуқаро. Унинг асосий хусусияти – барча фуқаролик ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва хизматларидан онлайн шаклда фойдаланиш имкониятига эга бўлишида. Электрон фуқаронинг асосий белгилари: 1. Рақамли идентификацияга эга бўлиш – электрон имзо, биометрик паспорт, ID-карта орқали шахсни аниқлаш. 2. Электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланиш – солиқ тўлаш, бизнесни рўйхатдан ўтказиш, ариза ёки шикоят юборишни интернет орқали амалга ошириш. 3. Онлайн сиёсий иштирок – электрон сайловларда овоз бериш, петициялар имзолаш, жамоат муҳокамаларида қатнашиш. 4. Рақамли саводхонлик – ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва хавфсиз фойдаланиш кўникмаси. 5. Электрон ижтимоий фаоллик – ижтимоий тармоқлар, онлайн форумлар ва рақамли платформалар орқали фуқаролик позициясини билдириш. 👉🏻@uz_sfa