TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
ЯНГИ ТУШУНЧАЛАР: “РАҚАМЛИ ФУҚАРО” НИМА ДЕГАНИ? Рақамли фуқаролар (digital citizens). "Рақамли фуқаро" атамаси кўпинча турли маъноларда қўлланилади. Биринчидан, Интернет алоқасидан фойдаланиш натижасида эгалланадиган мақом сифатида. Бошқача айтганда, рақамли фуқаро онлайн фойдаланувчига тенглаштирилади. Иккинчидан, рақамли фуқаролар қаторига оммавий Интернет тарқалиши даврига тўғри келган ижтимоийлашув жараёнини бошдан кечирган " Z авлоди" вакиллари киритилади. Учинчидан, рақамли фуқаролар тушунчаси фуқароларимизнинг рақамли профиль инфратузилмасини яратиш режалари билан боғлиқ ҳолда тилга олинади. 👉🏻@uz_sfa