TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #349

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi881Število ogledov
Objavljeno24. okt.24. 10. 2025, 14:04
Vsebina

Vsebina objave

ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИК СИЁСАТИ ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИК СИЁСАТИ (good neighbor policy, политика добрососедства) – манфаатдор давлатлар ва давлатлараро бирлашмаларнинг минтақавий хавфсизлик ва тинчликни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсий фаолияти. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат соҳасидаги саъй-ҳаракатларининг асосий мақсадларидан бири “Ўзбекистон теварагида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик маконини яратишдан иборат” (Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси, 2012). Ушбу мақсадга эришиш мамлакатдан қўшни давлатлар билан амалий ва яхши қўшничилик муносабатларини таркиб топтиришга қаратилган фаол ҳамда изчил ташқи сиёсат юритишни талаб этади. Мамлакат чегаралари бўйлаб “хавфсизлик камари” ва “яхши қўшничилик” муносабатларини шакллантириш Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ташқи сиёсати учун ҳам хос хусусиятдир (Тожикистон Ташқи сиёсат концепцияси, 2015). 👉🏻@uz_sfa