TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан касб байрамини нишонлаётган барчани самимий табриклайман! Сизларнинг матонатли хизматингиз туфайли юртимизда тинчлик, тартиб ва осойишталик ҳукм сураяпти. Куну тун, байрам-баҳона демай, эл тинчлиги йўлида олиб бораётган меҳнатингиз ҳақиқий жасорат ва фидойилик намунасидир. Сизларнинг ҳар бирингиз халқ ишончини оқлаётган ҳақиқий қаҳрамонларсиз. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш каби шарафли фаолиятингиз йўлида – барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, янги муваффақиятлар тилайман! Сиёсий фанлар академияси