TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #353

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi992Število ogledov
Objavljeno25. okt.25. 10. 2025, 07:04
Vsebina

Vsebina objave

ЎЗБЕКИСТОН – ЕВРОПА ИТТИФОҚИ АЛОҚАЛАРИТАРИХИ Ўзбекистон мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Европа билан ҳамкорликни ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик алоқалар 1994 йил 16 ноябрда ўрнатилган. 1996 йил июнда Флоренция шаҳрида ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида шериклик ва ҳамкорлик келишуви имзоланди. 1999 йил 1 июлдан кучга кирган мазкур келишув сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, сармоя, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, қонунчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик, маданий-гуманитар алоқалар каби йўналишларни қамраб олади. 2007 йилдан буён Тошкент ҳамда Брюсселда инсон ҳуқуқлари бўйича, шунингдек, адлия ва ички ишлар бўйича йиллик мулоқотлар ўтказиб келинмоқда. Европа иттифоқининг Ўзбекистонда ваколатхонаси 2011 йил 31 майда расман аккредитациядан ўтди. Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик келишуви доирасида парламент ҳамкорлиги қўмитаси ҳамда кичик қўмиталарни ўз ичига олган 10 га яқин ҳамкорлик ташкилоти фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда ЕИга аъзо давлатлардан жалб қилинган инвестициялар иштирокида 1000 дан ортиқ корхона фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон ЕИ мамлакатларига асосан кимёвий моддалар, саноат моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар экспорт қилади. 2018 йилда Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 3,73 млрд АҚШ долларини ташкил этди. 2019 йил ноябрда Европа Иттифоқи Ўзбекистонга GSP+ тизими доирасида 6 мингдан ортиқ товарларни бож тўловисиз олиб киришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. 2017 йилдан Европа инвестиция банки (ЕИБ) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон билан ҳамкорликни янгидан йўлга қўйди. 2017 йил октябрда Ўзбекистон ЕИБ билан ҳамкорлик бўйича битим имзолади, 2017 йил ноябрда ЕТТБ Тошкентда ўз ваколатхонасини очди. Европа комиссиясининг техникавий кўмагида бизнес ва туризмни ривожлантириш, транспорт логистикаси, чегараларни бошқариш, наркотик воситаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, ўзбекистонлик талаба, докторант, олий ўқув юртлари ўқитувчи-ходимлари Европа иттифоқининг таълим бўйича йирик дастури – “Erasmus+” доирасида Европа университетларида қисқа малака ошириш ёки тўлиқ таълим олиш бўйича грантларда қатнашиб келмоқдалар. 👉🏻@uz_sfa