TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
Президентимиз UNESCO бош директори Одри Азулени қабул қилди ва "Дўстлик" ордени билан тақдирлади. P.S.: 2017 йилдан бошлаб UNESCO бош директори лавозимида ишлаб келаётган Одри Азулени хоним Ўзбекистонимиз ва UNESCO ўртасида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, фан, таълим ва маданият соҳаларида алоқаларни ривожлантиришда катта хизматлар қилган. Халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданий меросини, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарини жаҳон миқёсида тарғиб этиш, мамлакатимиз томонидан илгари сурилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга муносиб ҳиссаси қўшган инсонлардан бири ҳисобланади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa