TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #379

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi896Število ogledov
Objavljeno31. okt.31. 10. 2025, 07:04
Vsebina

Vsebina objave

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ИХТИСОСЛАШГАН МУАССАСАЛАРИ (United Nations Organization Specialized Agencies, Специализированные учреждения Организации Объединенных Наций) – иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи мустақил халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар. БМТ Низомига мувофиқ, “Ҳукуматлараро битимларга биноан таъсис этилган ва, ўзларининг таъсис ҳужжатларида белгилангандек, иқтисодий, ижтимоий, маданий, маориф, coғлиқни сақлаш ва шу каби соҳаларда халқаро масъулият юкланган турли ихтисослашган муассасалар Ташкилот билан 63-модда қоидаларига мувофиқ боғланадилар” (57-модда). Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши мазкур муассасаларнинг Ташкилот билан боғланиш шартларини белгилаб берувчи битимлар тузади. Бундай битимлар Бош Ассамблея томонидан тасдиқланиши керак. Кенгаш ихтисослашган муассасаларга маслаҳат ва тавсиялар бериш орқали уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб туришга вакил қилинган. Ихтисослашган муассасалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош органлари билан бирга БМТ тизимини ташкил этади. Бироқ ҳуқуқий мақомига кўра, улар мустақил халқаро ташкилотлар ҳисобланади. Бугунги кунга келиб 18 та ихтисослашган муассасалар мавжуд: Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти (ЮНЕСКО), Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ), Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва бошқалар. 👉🏻@uz_sfa