Vsebina objave
АҚШ Республикачилар партиясининг рамзи АҚШ Республикачилар партиясининг рамзи филдир. Бу улкан ҳайвон рамзи Фуқаролар уруши даврлариданоқ сиёсий куч маъносини англатган. Партия асосчиси Авраам Линколн ўша пайтларда имкон қадар кўпроқ сайловчиларга таъсир ўтказиш мақсадида “Father Abraham” газетасидан кенг фойдаланган. 1864 йилдаги бош мақолалардан бирида байроқ кўтариб, урушдаги яқин ғалабани нишонлаётган фил тасвирланган. Қулоқдор улкан ҳайвон бир томондан Линколннинг қудратини ифодалаган бўлса, бошқа томондан “филни кўриш” деган машҳур сўзлашув иборасини акс эттирган. Фил – табиатда қувват, хотиржамлик ва барқарорлик рамзи ҳисобланади. Шу маънода, Республика партияси бу ҳайвон орқали ўз ғояларини қуйидагича ифодалайди: Куч ва қувват – партия миллий мудофаа ва иқтисодий мустақилликни биринчи ўринга қўяди. Сабр-тоқат ва изчиллик – сиёсий қарорларда эҳтиёткорлик ва анъанавий қадриятларга содиқликни англатади. Хотиржамлик ва ишонч – Республика партияси ўзини “барқарорликни таъминловчи куч” сифатида кўради. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa