TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #414

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,090Število ogledov
Objavljeno8. nov.08. 11. 2025, 07:02
Vsebina

Vsebina objave

АҚЛ МАРКАЗИ 🧠 Карнеги халқаро тинчлик жамғармаси – Carnegie Endowment for International Peace (CEIP) Carnegie – жаҳон сиёсий қарорларига таъсир кўрсатувчи мустақил халқаро “ақлий марказ” бўлиб, 115 йил аввал ташкил этилган. Ташкилот халқаро хавфсизлик, дипломатия, ташқи сиёсат, технология ва демократик бошқарув соҳаларида давлатлар ва халқаро ташкилотларга илмий асосланган таҳлил ва тавсиялар беради. Мазкур марказ 1910 йилда шотландиялик-америкалик саноатчи ва меценат Эндрю Карнеги томонидан жаҳонда тинчликни қарор топтириш мақсадида асос солинган. Унинг тадқиқотлари глобал муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда Carnegie – 200 дан ортиқ мутахассисни бирлаштирган, Вашингтон, Брюссел, Пекин ва Янги Деҳлида марказлари мавжуд глобал think tank ҳисобланади. 2023 йилда унинг йиллик бюджети 86,8 млн АҚШ доллари деб қайд этилган. Унинг асосий вазифаси — халқаро ҳамжиҳатлик ва барқарорликни таъминловчи сиёсий қарорларни ишлаб чиқишда давлатлар ва халқаро институтларга нейтрал, илмий-аналитик ёрдам бериш. CEIP ўзининг таҳлилларини китоблар, ҳисоботлар, брифинглар, семинарлар ва веб-нашрлар орқали мунтазам тарғиб қилади. Жамғарманинг хулосалари АҚШ ва дунё сиёсатида сиёсатчилар, дипломатлар ва экспертлар қарорларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. P.S. Бугун жаҳон бўйлаб 10 мингдан ортиқ таҳлил марказлари фаолияти кўрсатмоқда. Carnegie улар орасида энг нуфузли 10 таликка киради ва глобал сиёсий фикрни шакллантирувчи интеллектуал марказ сифатида тан олинган. Дунёнинг етакчи «Ақл марказ»лари: Услубий қўлланма. – Тошкент: “Complex Print” нашриёти, 2025. – 180 бет. 👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇