TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #426

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi874Število ogledov
Objavljeno11. nov.11. 11. 2025, 07:03
Vsebina

Vsebina objave

ЕВРОПАДА ХАВФСИЗЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) – Европа, Осиё ва Шимолий Америкадаги 57 аъзо мамлакатлардан ташкил топган хавфсизлик буйича дунёдаги энг катта минтақавий ташкилот. 1975 йил “Хельсинки якунловчи акти имзолангандан сўнг ЕХҲТ номини олди. ЕХҲТ хавфсизликнинг турли йўналишлари, хусусан, қурол-яроғларнинг тарқалишини назорат қилиш, ихтилофларнинг олдини олиш бўйича дипломатик фаолият, хавфсизлик бўйича ўзаро ишончга асосланган муносабатларни йўлга қўйиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, демократик институтларни ривожлантириш, сайловлар мониторингини ўтказиш, иқтисодий ва экологик хавфсизлик ва бошқа шу каби соҳалар бўйича иш олиб боради. 1990 йилда қабул қилинган янги Европа учун Париж Хартиясида шундай қайд этилган: “Европада қарама-қаршилик ва бўлиниш даври тугади. Бундан буён бизнинг муносабатларимиз ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликка асосланишини маълум қиламиз. Бизнинг замонимиз халқларимизнинг қалбида ўнлаб йиллар давомида яшаган умид ва кутишларни амалга ошириш замони: инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларга асосланган демократияга қатъий содиқлик; иқтисодий эркинлик ва ижтимоий адолат орқали фаровонлик ва барча мамлакатлар учун тенг хавфсизлик”. Ташкилотнинг асосий органлари қуйидагилар: • Саммит – ЙХҲТга аъзо давлатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг вақти-вақти билан ўтказиладиган учрашуви; • Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ЙХҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиллик (саммит йиғилишлари йилидан ташқари) йиғилиши; • бир йил давомида ишлайдиган раис бошчилигидаги доимий кенгаш. Мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади ва қарорлар қабул қилади (ҳар ҳафта Венада йиғилади); • хавфсизлик бўйича ҳамкорлик форуми - мунтазам равишда қурол назорати ва ССБМ - ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш чораларини муҳокама қилади (ҳар ҳафта Венада йиғилади); • Миллий озчиликлар бўйича Олий Комиссар; • ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси; • ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси; • Оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакил – ЕХҲТга аъзо 57 давлатда оммавий ахборот воситалари ривожланишини кузатади. ЕХҲТга аъзо барча давлатлар ташкилотда тенг мавқега эга. Қарорлар консенсус асосида қабул қилинади. Бугунги кунда ташкилотга 57 давлат аъзо. Штаб квартираси Вена шаҳрида (Австрия). Расмий тиллари – инглиз, немис, испан, француз, итальян ва рус тиллари ҳисобланади. 👉🏻@uz_sfa