TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #431

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi934Število ogledov
Objavljeno12. nov.12. 11. 2025, 07:04
Vsebina

Vsebina objave

АҚЛ МАРКАЗИ 🧠 Вудро Вильсон номидаги Халқаро олимлар маркази (АҚШ) Марказ АҚШ Конгресси қарорига мувофиқ 1968 йилда ташкил этилган федерал халқаро тадқиқот маркази бўлиб, у PhD илм даражасига эга бўлган ягона АҚШ Президенти Вудро Вильсон номи билан аталган. Марказнинг асосий вазифаси – давлат арбоблари, дипломатлар ва жамоатчиликка чуқур илмий тадқиқот ва холис таҳлиллар асосида глобал муаммолар бўйича амалий тавсиялар тақдим этишдир. Бугун Марказда 250 дан ортиқ экспертлар фаолият олиб бориб, Африка, Осиё, Яқин Шарқ, Европа, Евроосиё, атроф-муҳит, технология сиёсати, миграция, демократия, хавфсизлик, иқтисодий барқарорлик каби соҳаларда далилга асосланган таҳлиллар тайёрлайди. Марказнинг йиллик бюджети тахминан 30 млн. доллар бўлиб, унинг учдан бир қисми АҚШ ҳукуматининг федерал ажратмалари ҳисобига, қолган қисми эса хайрия жамғармалари, грантлар ва корпоратив ҳамкорлар орқали молиялаштирилади. P.S. Вилсон Маркази рейтинглар бўйича дунёдаги энг нуфузли таҳлил марказларидан бири ҳисобланади: 2019 йили “Минтақавий тадқиқотлар бўйича №1 think tank” ва 2020 йилда жаҳондаги энг яхши 10 та глобал марказлар қаторига кирган. Дунёнинг етакчи «Ақл марказ»лари: Услубий қўлланма. – Тошкент: “Complex Print” нашриёти, 2025. – 180 бет. 👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇 👉@uz_sfa