Vsebina objave
Бир кун келарки, тақдир карвонининг бурилиш пайти инглизларни ўзларига қарашли Ҳиндистон империясини ташлаб кетишга мажбур қилар. Лекин уларнинг қолдириб кетадиган Ҳиндистони қандай Ҳиндистон бўларкин? Улар қандай мудҳиш қашшоқликни мерос қолдираркинлар? Уларнинг бир асрдан кўпроқ давом қилган ҳукмронлик тўлқинлари пасайганда қанча балчиғу қанча вайроналар қоларкин? Ёшлик чоғимда мен маданият бешиги бўлиш Европа пешонасига ёзилган, деб астойдил ишониб юрардим. Лекин бугун ҳаёт билан видолашаётган кунларимда бу ишончим йўқолди… Ҳозир мен сўнгги саёҳатимга тайёргарлик кўряпман. Мен ўзимдан кейин нималарни қолдираман? Кулбаи вайроналар, бир замонлар ғурур манбаи бўлган маданият қолдиқлариними? Лекин инсонга ишонмаслик жуда катта гуноҳ, бинобарин, бундай гуноҳ ишга қўлим бормайди! Катаклизмдан кейин, муҳит тозалангандан кейин доғ тегмаган янги тарих саҳифаси бошланишига ва тонг Шарқдан, қуёш чиқадиган жойдан бошланишига иймоним комил. Рабиндранат Тагор 👉@uz_sfa