TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #470

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi851Število ogledov
Objavljeno17. nov.17. 11. 2025, 07:02
Vsebina

Vsebina objave

Минглаб зумерлар навбатдаги ҳукуматни ағдаришга уринмоқда – бу сафар Мексикада: оломон президент саройига ҳужум қилмоқда. Маълум қилинишича, уларга мухолифатнинг катта ёшли вакиллари ҳам қўшилган. Намойишларга наркокартел томонидан шаҳар мери Карлос Манснинг ўлдирилиши сабаб бўлди. Кўпчилик бу воқеани ҳокимият ва жиноятчилик ўртасидаги алоқанинг рамзи сифатида қабул қилди. Бу ҳолат оммавий норозиликни келтириб чиқарган асосий омил бўлди. Намойишчилар “Шейнбаум – наркопрезидент” деб ҳайқирмоқда. P.S.: Зумерлар – тахминан 1990 йилларнинг ўрталаридан 2010 йилларнинг бошларигача туғилган Z авлод вакилларидир. Улар рақамли технологиялар ва интернет даврида вояга етганлиги сабабли, уларни “рақамли аборигенлар” деб ҳам аташади. Зумерларнинг ўзига хос хусусиятлари юқори даражадаги технологик саводхонлик, смартфонлар ва ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланишни ўз ичига олади. Ахборот оқимининг катталиги ва тезлиги ортидан, таҳлил қилиш ва фактларни текширишга вақт камлиги зумерларни манипуляция қилиш имкониятини оширади. Шу боисдан, зумерлар интернетдаги ахборот муҳитида фаол бўлсалар-да, улар маълум даражада рақамли таъсир ва психологик манипуляцияларга мойил бўлган ижтимоий қатлам ҳисобланади. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa