Vsebina objave
Сиёсий фанлар доктори Шухрат Шавкатович Таджиевнинг мазкур монографияси – бу фақат геосиёсий жараёнлар таҳлили эмас, балки трансформацияланаётган жаҳон тартибида Марказий Осиёнинг, хусусан, янги Ўзбекистоннинг стратегик ўрни ва роли ҳақидаги мукаммал илмий концепциядир. Асарда «жаҳон тартиботи» тушунчасининг эволюцияси, Вестфаль моделининг глобаллашув шароитидаги ўзгариши, куч марказлари ўртасидаги рақобат, минтақавий хавфсизлик, глобал таҳдидлар ва геосиёсий плюрализм илмий-амалий ёндашувда ёритилган. Муаллиф Марказий Осиёдаги регионализм жараёнларини чуқур таҳлил қилиб, минтақа давлатларининг ташқи сиёсати, манфаатлари ва ўзаро таъсир механизмларини янги нуқтаи назардан очиб беради. Монография халқаро муносабатлар соҳасидаги мутахассислар, сиёсатшунослар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қимматли манба бўлиб, назарий билим билан бирга амалиётга йўналтирилган илмий хулосаларни ҳам тақдим этади. 👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇 👉🏻@uz_sfa