TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #518

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,570Število ogledov
Objavljeno27. nov.27. 11. 2025, 03:05
Vsebina

Vsebina objave

КОЛЛЕКТИВ ХАВФСИЗЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМА ТАШКИЛОТИ Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти (КХШТ) – тинчлик, халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, коллектив асосда аъзо-давлатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган минтақавий ҳарбий-сиёсий иттифоқ. Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома 1992 йил 15 майда Россия, Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан Тошкентда имзоланган (“Тошкент пакти”). 1993 йил 9 сентябрда Грузия, 24 сентябрда Озарбайжон, 31 декабрда эса Белорусь ҳам мазкур шартномага қўшилди. Шартнома 1994 йил 20 апрелда ҳар 5 йилда муддатини узайтириб бориш шарти билан барча иштирокчи-давлатлар томонидан ратификация қилинди ва кучга кирди. 1999 йилда шартнома яна узайтирилди, лекин Ўзбекистон, Грузия ва Озарбайжон томонидан шартномани кейинги муддатга узайтириш бўйича протокол имзоланмади. 2002 йил 14 майда Москвада бўлиб ўтган сессияда Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномани тўлақонли халқаро ташкилот - Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 2002 йил 7 октябрда Кишинёвда КХШТнинг Хартияси ва Ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги битим имзоланди. 2003 йил сентябрь ойидан бошлаб КХШТ тўлақонли халқаро ташкилот сифатида ўз фаолиятини бошлади. Ташкилотга 2004 йил 2 декабрдан БМТда кузатувчи мақоми берилди. КХШТнинг олий органи Коллектив хавфсизлик кенгаши бўлиб, у ташкилотнинг Бош котибини тайинлайди. Бугунги кунда ташкилотга Арманистон, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо. КХШТнинг асосий ҳарбий потенциали Тезкор ҳаракатланувчи коллектив кучлари (Коллективные силы оперативного реагирования) бўлиб, у 2009 йилда тузилган. Асосий вазифаси аъзо давлатларга нисбатан ҳарбий агрессияни қайтариш, халқаро терроризм ва экстремизм, давлатлараро уюшган жиноятчилик ва наркотик савдосига қарши кураш бўйича махсус операцияларни ўтказиш ҳамда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилиш ҳисобланган мазкур тузилма таркибига 20 минг нафар атрофида ҳарбийлар киради. 👉🏻@uz_sfa