Vsebina objave
СИЁСИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ Ушбу тўплам замонавий сиёсий жараёнларда қўлланилаётган сиёсий технологиялар табиати, уларнинг функционал имкониятлари ва амалиётдаги таъсир механизмларини илмий-амалий ёндашув асосида очиб беради. Конференция материалларида сиёсий технологиялар соҳа сифатида шаклланишининг назарий асослари, сиёсий жараёнларни бошқаришда уларнинг ўрни, кадрлар тайёрлаш моделлари ҳамда таълим тизимидаги инновацион ёндашувлар атрофлича ёритилган. Тўпламда келтирилган мақолалар сиёсий технологияларнинг тарихий эволюцияси, глобал рақобат шароитида уларнинг турли шакллари — сайлов технологиялари, PR стратегиялари, лоббистик тажрибалар ва ижтимоий фикрни шакллантириш механизмларини илмий таҳлил қилади. «Сиёсий технологияларнинг ривожланиши» тўплами сиёсатшунос олимлар, мутахассислар, ўқитувчилар, талабалар ва амалиётчилар учун муҳим илмий манба бўлиб, сиёсий фанлар ривожи, таълим жараёнини такомиллаштириш ва сиёсий қарорлар қабул қилиш амалиётига йўналтирилган қимматли хулосаларни тақдим этади. 👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇 👉🏻@uz_sfa