TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #563

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,270Število ogledov
Objavljeno3. dec.03. 12. 2025, 07:03
Vsebina

Vsebina objave

Профессор Азамат Аъзамович Зохидовнинг мазкур дарслиги – бу илмий тадқиқотларнинг назарий асослари, методологик қоидалари ва амалиётдаги қўлланилишини миллий хавфсизлик соҳаси мисолида комплекс ёритувчи фундаментал қўлланмадир. Асар илмий ишнинг дастлабки босқичидан тортиб диссертация тайёрлашгача бўлган барча жараёнларни қамраб олиб, тадқиқотчи учун зарур бўлган тушунчалар, ёндашувлар ва инструментал воситаларни тизимли равишда баён этади. Дарсликда илмий муаммони шакллантириш, уни декомпозиция қилиш, гипотеза қўйиш, далиллар билан ишлаш, методологик дастурни яратиш ҳамда тадқиқот натижаларини илмий стандартларга мувофиқ тақдим этиш каби босқичлар кенг ёритилган. Дарслик барча олий ўқув юртларининг магистрантлар, докторантлар, илмий изланувчилар ва миллий хавфсизлик соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассислар учун ишлаб чиқилган бўлиб, назарий билим билан бирга қадамма-қадам амалий тавсияларини ҳам тақдим этади. У илмий тадқиқот маданиятини шакллантириш, мустақил фикрлаш ва методологик саводхонликни оширишга қаратилган мукаммал манба ҳисобланади. 👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇 👉🏻@uz_sfa