Vsebina objave
ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КОНСТИТУЦИЯ Ҳиндистон Конституцияси 1950 йилда қабул қилинган. У дунёдаги энг катта ҳажмли Асосий қонунга айланди. Бу конституция Буюк Британиянинг конституциявий-ҳуқуқий анъаналарини АҚШ, Ирландия, Канада, Австралия, СССР, Германиядаги Веймар республикаси, Япония ва бошқа баъзи мамлакатлар конституцияларининг алоҳида қоидалари билан уйғунлаштирилган. Ҳиндистон конституцияси тузатишлар киритишнинг жуда оддий тартибини назарда тутади. Шу сабабли, деярли 70 йил давомида унинг юзлаб турли қоидалари ўзгартирилган. Қабул қилингандан буён унга 500 га яқин ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Бундан ташқари, у шунчалик мураккаб тилда ёзилганки, мамлакат аҳолисининг кўпчилиги ҳанузгача унинг қоидаларини тушуна олмайди. Шунингдек, конституция нормалари матнда шунчалик тартибсиз жойлашганки, керакли бандни тезда топиш қийин масала. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa