Vsebina objave
8 ДЕКАБРЬ — КОНСТИТУЦИЯ КУНИ МУБОРАК! Ҳурматли каналимиз аъзолари! Миллий мустақиллигимиз, ғурур ва ифтихоримиз тимсоли бўлган Конституция куни билан чин қалбимдан табриклайман! У фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи, юртимиз тараққиётига йўл очиб берувчи бебаҳо ҳужжатдир. Шу улуғ сана барчамизни қонун устуворлиги, адолат ва фуқаролик масъулияти руҳида янада жипслаштириб, юртимиз равнақи йўлида фидокорлик билан хизмат қилишга илҳомлантирсин. Сизларга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, тинчлик-осойишталик ва фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз! “Қонунга ҳурмат – жамиятга ҳурмат!” деган улуғ ғоя барчамизнинг ҳаёт шиоримизга айлансин! Сиёсий фанлар академияси канали жамоаси номидан профессор Илёс Исломов 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa